Жаҳон | 21:39 / 10.12.2016
9429
1 дақиқада ўқилади
28 мамлакатдаги энг тез ривожланаётган компаниялар рейтинги эълон қилинди
9 декабрь куни Deloitte консалтинг компанияси Европа, Африка ва Яқин шарқдаги катта суръатда ривожланаётган 500та компания рейтингини эълон қилди. Унга 28 давлат вакиллари киритилди.
Рўйхатни бошқариб бораётган Швециянинг бармоқ изларини аниқлаш бўйича қурилмалар ишлаб чиқарувчи Fingerprint Cards компаниясининг 2012-15 йиллардаги даромади 28 126 фоизга ўсган.
Иккинчи ўринга Туркиянинг Bilgikent тизим интегратори муносиб кўрилган. У ҳисобот даври мобайнида даромадини 16 015 фоизга ошира олган. Етакчи учликни Польшанинг маркетингга доир дастурий таъминотлар ишлаб чиқарувчи Codewise компанияси 13 052 фоизлик даромад билан тамомлаган.
Мавзуга оид
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024