Жаҳон | 20:23 / 10.12.2016
6543
1 дақиқада ўқилади

Сеулда ўтган навбатдаги митингда 500 мингга яқин одам тўпланди

Фото: © AP

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега қўлланилган импичментни қўллаб-қувватлаб навбатдаги аксилҳукумат митинги бўлиб ўтди. Унда ярим миллионга яқин киши иштирок этди.

“Ренхап” агентлигининг хабар беришича, Сеул марказида йиғилганлар қўлларида Пак Кин Хени зудлик билан мамлакат раҳбарлигидан кетиши талаб қилинган шиорлар кўтариб олишган. Улар Конституцион суд қарорини кутишни исташмаяпти. Митингда қатнашаётганларнинг айримлари “Ғалаба!”, дея қичқиришган ва хатти-ҳаракатлари учун президентни зудлик билан ҳибсга олишларини талаб қилишган.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг дугонаси, унинг сайловолди кампаниясида иштирок этган Кхве Сун Силь танишлари ва мансабини суиистеъмол қилган ҳолда тижоратчилардан пул ундиргани маълум бўлганидан сўнг, Жанубий Кореяда юзага келган сиёсий можаро президент импичменти ҳақидаги масаланинг кун тартибига қўйилишига олиб келганди.

 

Мавзуга оид