Жаҳон | 17:07 / 10.12.2016
32752
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея элитаси қандай яшамоқда

Шимолий Корея дунёдаги энг катта қизиқишга сабаб бўладиган давлат экани ҳеч кимга сир эмас.

ОАВда вақти-вақти билан қашшоқликда истиқомат қилаётган кореяликларнинг оғир турмуш тарзи ҳақида репортажлар пайдо бўлади. Бироқ, камдан-кам журналистлар мамлакатда бадавлат ўрта синф борлиги ҳақида ёзишади. Улар эса давлатда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

Шимолий Корея элитаси Пхеньян ва бошқа йирик ривожланаётган шаҳарларда яшайди.

Пхеньян узра парвозга мўлжалланган тўрт ўринлик мини-самолётлар

Шимолий Корея фуқароси от минишни ўрганмоқда.

Мамлакат аҳолисининг тахминан 13-15 фоизида мобил телефонлар бор.

Пхеньян кўчаларида Audi A6 автомобили.

Элитани тадбиркорлар, уларнинг оилалари, қариндошлари ва дўстлари ташкил қилади. Уларнинг умумий сони мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизига тенг. Шимолий Корея ҳукумати мамлакатдаги социалистик тузумга қарамай элитанинг бойиб бораётганига кўз юмиб келмоқда. 

Рақамли фотоаппаратга эга эркаклар

Шимолий Кореяга “дабдаба” буюмлар импорти ЕИ санкцияларига тушган, бироқ маҳсулотлар Хитой орқали олиб кирилади.

Қимматбаҳо ит турига эга оилавий жуфтлик.

Шимолий Корея фуқароси мобил телефон билан.

Adidas кийимидаги эркак.

Дизайнерлик сумкасига эга костюмли тадбиркор.

Шимолий Кореяда 2009 йили иқтисодиётга катта таъсир кўрсатган пул ислоҳоти ўтказилди. Шундан сўнг анча бадавлат ўрта синф пайдо бўла бошлади.

Пхеньянда олтита хусусий такси хизмати бор. Улар маҳаллий валютада эмас, балки АҚШ долларида тўловларни қабул қилади.

Шимолий Кореяда энг люкс брендларнинг маҳсулотларини харид қилиш имкони бор. Улар орасида кенг экранли телевизорлар, камарлар ва Montblanc чарм кармони кабилар мавжуд.

Мамлакатдаги ишбилармонлар миқдори аҳолининг 2 фоизини ташки қилади.

Шимолий Кореянинг қолган аҳолиси эса қашшоқликда умр кечириб, фаровон ҳаётни фақатгина орзу қилиши мумкин.

Мавзуга оид