Тожикистон ТИВ: ЕХҲТ сиёсати икки хил стандартга эга
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ЕХҲТ ТИВКнинг 23-мажлисида Душанбенинг кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан қарашини билдирди. Бу ҳақда, ТИВ ахборот департаменти хабар қилган.
«Сирожиддин Аслов ЕХҲТ иштирокчи давлатлар делегациялари раҳбарларининг диққатини ташкилот ва унинг сафидаги айрим мамлакатларнинг баъзи қарашларида икки хил стандарт мавжудлигига эътиборни қаратган», — дейилади хабарда.
Тожикистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТни ислоҳ қилиш масаласи бўйича ҳам фикрини билдирган. Шу билан бирга, Ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний савдоси, Афғонистондаги хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликда чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг Ҳамбург шаҳрида 8-9 декабрь кунлари ЕХҲТ ТИВКнинг 23-мажлиси бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация ҳам қатнашди.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024