Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Қозоғистон Туркияга ҳамдардлик билдирди
Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Истанбулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Россия раҳбари бу терактларни қаттиқ қоралаган ва теракт ижрочилари топилиб, жазоланишига умид билдирган. У халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга чақирган.
Бундан ташқари, Путин қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилган.
Қозоғистон раҳбари Эрдўғанга йўллаган таъзияномасида бу воқеа ҳақида эшитиб, чуқур қайғуга тушгани билдирилган.
«Биз бу оғир паллаларда Туркия билан биргамиз ва дунёда тинчликни таъминлашда ўз ёрдамимизни кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз», - дейилган телеграммада.
Истанбулнинг Бешиктош туманида жойлашган Vodafone Arena ўйингоҳи яқинида 10 декабрь оқшомида содир этилган терактлар туфайли 38 киши ҳалок бўлди ва 160 киши жароҳатланди.
Туркияда бир кунлик мотам эълон қилинган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026