Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбеклар Ҳавайида: илк ўзбек ресторани очилишига тайёргарлик кетмоқда
Ҳавайинининг Гонолулу тарихий марказида ўзбек ошхонаси илк бор очилади. Бу ҳақда Pacific Business News хабар бермоқда.
Silk Road Cafe ресторанини очаётган жамоа ўзбекистонлик эр-хотин Акром ва Маъмура Юлдошевалар ҳисобланади. Ресторан кейинги йилнинг бошида авваллари The Honolulu Advertiser нашри ишлаган «Аркада» уч қаватли биносининг биринчи қаватида очилади.
Silk Road Cafe номи Буюк Ипак йўли шарафига номланган бўлиб, душанбадан жумага қадар тушлик вақтларида ишлайди.
Silk Road Cafe’да айни вақтда таъмирлаш ишлари якунланган. Бу ерда хўрандаларга манти, лағмон, палов ва ўзбек миллий таомларининг бошқа намуналари тақдим этилади.
Мавзуга оид
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
18:29 / 16.10.2025
“Фақат овқат эмас, ноҳақликларни ҳам кўтаришга мажбурмиз”: официантлар ҳаётида бир кун
23:14 / 29.08.2025