Жаҳон | 23:47 / 12.12.2016
10090
1 дақиқада ўқилади

Сурия мухолифати Пальмиранинг ИШИД тасарруфига ўтишида Асадни айбламоқда

Сурия мухолифати Пальмиранинг ИШИД тасарруфига ўтишида Башар Асадни айбламоқда. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди. 

10 декабрь, шанба куни ИШИД Пальмира тарихий шаҳрини ўз назорати остига олди. 

Нефть конлари, қуроллар ва ҳарбий анжомлар ИШИД жангарилари томонидан қўлга олинди. 

Сурия мухолифати Асад режимини кўплаб аскарлар ва ҳарбий техникаларни Пальмирадан Ҳалабга етказганликда айбламоқда.

Асаднинг бор эътиборини Ҳалабга қаратганлиги Пальмиранинг кутилмаганда осонгина террорчилар қўлига ўтишига сабаб бўлди, деб ҳисобланмоқда. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид