Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд қироли тахтга кўтарилиши муносабати билан амнистия эълон қилди
Таиландда қирол Маха Вачиралонгкорннинг (Рама X) тахтга кўтарилиши муносабати билан кенг қамровли амнистия эълон қилинди. Бундай фармон қироллик саройи Бюроси томонидан чоп этилган бўлиб, 12 декабрдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга кўра, амнистия ногирон-маҳбуслар, шунингдек, онкологик, руҳий ва бошқа оғир касалликлар билан оғриган шахсларга нисбатан қўлланилади. Қамоқхоналарни 60 ёшдан ошган кишилар ҳам тарк этади. Ўлимга маҳкум этилганлар жазоси эса умрбод озодликдан маҳрум қилишга ўзгартирилади.
Амнистия қанча кишига нисбатан қўлланилиши ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Рама X отаси Пумипон Адульядетнинг ўлимидан 50 кун ўтиб – 1 декабрь куни тахтга кўтарилди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026