23:53 / 12.12.2016
4276

Жентилони Италия президентини янги ҳукумат таркиби билан таништирди

Фото: РИА "Новости"

Италия президентидан ҳукуматни шакллантириш учун мандатни қабул қилиб олган Паоло Жентилони давлат раҳбарини ўз вазирлар маҳкамаси таркиби билан таништирди. Бу ҳақида президент канцелярияси бош котиби Уго Дзампетти маълум қилди. 

Паоло Жентилони ва республика президенти Сержо Маттарелланинг учрашуви бир соатча давом этди. 

Жентилонининг ҳукуматига собиқ бош вазир Маттео Ренци ҳукуматидаги кўплаб вазирлар киритилди. Хусусан, иқтисодиёт ва молия вазири Пьер Карло Падоан, иқтисодий тараққиёт вазири Карло Календа, Мудофаа вазири Роберта Пинотти ва адлия вазири Андреа Орландолар ўз лавозимларини сақлаб  қолишди. 

ТИВ янги раҳбари лавозимига бунга қадар мамлакат ИИВни бошқариб келган Анжелино Альфано тайинланди. Унинг ўрнини эса илгари бош вазир идорасида махсус хизматларни Марко Миннити эгаллади. 

Жентилонининг маълум қилишича, сешанба ва чоршанба кунлари икки палата олдига янги ҳукуматга бўлган ишонч масаласи қўйилади. 

 

Top