Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти денгиз ядро куч қурилмасини яратишга буйруқ берди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон атом энергетикаси ташкилоти раҳбари Али Акбар Салоҳийга Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма ҳар томонлама ҳаракатлар режасининг АҚШ томонидан бузилиши эҳтимолига жавобан кемалар учун ядро куч қурилмасини яратишга буйруқ берди.
Аввалроқ Руҳоний агар АҚШ президенти Барак Обама Эронга нисбатан санкциялар узайтирилиши ҳақидаги қонунни имзоласа, жавоб чоралари кўриш билан таҳдид қилган. Руҳонийнинг бу баёноти Обама санкцияларни 10 йилга узайтириш ҳақидаги қонунни имзоламоқчи бўлаётгани ортида янгради. Руҳонийнинг фикрича, АҚШнинг бу истаклари Эрондан бир қатор санкцияларнинг олинишини кўзда тутган атом бўйича келишувни бузмоқда.
"АҚШнинг атом бўйича келишувни бузишига жавоб тариқасида илмий-тадқиқот марказлари билан денгиз транспорти соҳасида қўллаш учун ядровий лойиҳани ишлаб чиқишни режалаштириш бошлансин. Бу лойиҳаларни 3 ой ичида баҳолаш лозим, улар осойишталик доирасида бўлиши ва халқаро қонунларга мувофиқ келиши керак", деб Руҳонийнинг Салоҳийга йўллаган мактубини келтириб ўтган Sputnik нашри.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026