Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий базасига янги қўмондон тайинланди
Россия Қуролли кучларининг Тожикистон республикасидаги 201-ҳарбий базасига янги қўмондон тайинланди. Генерал-майор Олег Митяев 13 декабрда Душанбеда шахсий таркибга таништирилган. Бу ҳақда, Марказий ҳарбий округ қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошупкин ТАСС агентлигига маълум қилган.
"Генерал Митяев Омск олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, РФ Қуролли кучлари умумқўшин академиясини тамомлаган, ҳаво-десант қўшинларида хизматни ўтаган, взвод командиридан десант-ҳужум бўлинмаси командиригача бўлган хизмат пиллапояларидан ўтган. Бешта давлат мукофоти билан тақдирланган, оилали, бир нафар қизи бор", - деган Рошупкин.
Бундан аввал, ушбу ҳарбий базага қўмондонлик қилган полковник Денис Лямин Челябинск вилоятида қайта ташкил этилган 90-танк дивизиясига раҳбарлик қилади.
201-ҳарбий база – Россиянинг ўз ҳудудидан ташқарида жойлашган энг йирик ҳарбий қисмидир. У Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарларида жойлашган. 2012 йил октябрида имзоланган келишувга биноан 2042 йилгача фаолият юритади.
Мавзуга оид
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
10:45 / 18.07.2026
Россияда ҳарбий хизмат учун маҳкумлар доирасини кенгайтириш таклиф этилди
10:20 / 18.07.2026
Ҳужжатсиз қолган аёл ва уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
09:30 / 18.07.2026