Жамият | 10:28 / 13.12.2016
4523
2 дақиқада ўқилади

Шанхай аэропортларида бир йилда 100 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди

Фото: shanghaidaily.com

Шанхай дунёнинг энг йирик ҳаво транспорти марказлари қаторига кирди. Шаҳарнинг икки маҳаллий аэропортида бир йилда 100 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади. Shanghai Daily’нинг ёзишича, Пудун халқаро аэпортида 100-миллионлик йўловчи куни кеча Москвадан келган.

Шу тариқа, Шанхай аэропортлари йўловчи ўтказиш миқдори бўйича Лондон, Нью-Йорк, Токио ва Атлантага имкониятни бой бермоқда.

Шаҳарда ишлаётган икки аэропорт - Пудун ва Хунцяо тўрт терминал ва олти учиш-қўниш йўлагидан иборат. 2015 йилда уларга Хитой ҳаво трафигининг 11 фоизи тўғри келган. Пудундан самолётлар дунёнинг 250 шаҳрига парвоз қилади. Айни дамда эса аэропортда иккита янги терминал қурилмоқда ва улар ер ости метро йўналиши билан бирлашади. Лойиҳа 2019 йилга қадар якунланиши режалаштирилган. 

Баъзи бир тахминларга кўра, Шанхай келаси йили Токиони ортда қолдириб, Осиёнинг энг йирик ҳаво порти номига эгалик қилиши мумкин.

Айни дамда Лондон бу кўрсаткич бўйича жаҳон етакчиси саналади. Унда олти аэропорт бор ва бир йилда ўртача 150 миллион кишига хизмат кўрсатилади. 

Мавзуга оид