Билл Гейтс Трамп АҚШни қандай бошқариши ҳақидаги фикрлари билан бўлишди
Microsoft компанияси асосчиси ва айни вақтда сайёрамиздаги энг бадавлат одам Билл Гейтс АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали биринчи мулоқоти ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди. У бу ҳақда CNBC телеканали эфирида сўзлаб берди ва Трамп АҚШни инновациялар ёрдамида бошқара олишини таъкидлаб ўтди.
Гейтс Трампнинг инновациялар соҳасидаги салоҳиятини АҚШнинг собиқ президенти, Ойга инсонни қўндириш бўйича коинот дастури бошланиши ташаббускори Жонн Кеннеди салоҳиятига қиёслади.
"Бу хоҳ таълим ёки эпидемияга қарши кураш бўлсин, Трамп маъмурияти ишни инновациялар ёрдамида йўлга қўйиши, улар ёрдамида қонунчилик тўсиқларидан халос бўлиши ва мамлакатни бошқаришининг барча аломатлари мавжуд", деб айтган Гейтс.
Аввалроқ Трамп технологик индустриянинг атоқли вакиллари билан суҳбатлашган. Улар Трамп билан соҳадаги устувор йўналишлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишган ва у билан ишлашга тайёргарликларини билдиришган.