БМТ бош котиби: Сурия ҳукумати ҳарбий ғалабага эришмоқчи
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Дамашқ Суриядаги ихтилофга ҳарбий ғалаба орқали чек қўймоқчи эканлигини айтди.
13 декабрда Франция ташаббуси билан БМТ Хавфсизлик кенгаши Ҳалабдаги вазият бўйича шошилинч йиғилиш ўтказди. Пан Ги Мун "охирги кун ва соатларда биз Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқдошлари мамлакатдаги ички ихтилофга тўлиқ ва муросасиз ҳарбий ғалаба орқали чек қўйишга бор куч-ғайратини бераётганидан бўлак нарса кўрмадик", деб айтган.
"Мен аввал айтганимдек, биз барчамиз Сурия халқини ўз ҳолига ташлаб қўйдик. Хавфсизлик кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи навбатдаги мажбуриятини бажара олмади. Тарих бизни оқламайди, бироқ бу муваффақиятсизлик Ҳалаб халқига шу лаҳзада ўз бирдамлигимизни тақдим қилиш учун янада кўпроқ ишни қилишга мажбур қилади", деб айтди БМТ бош котиби.
Пан Ги Мун Сурия, Россия ва Эрон ҳукуматларини "Ҳалабнинг тинч аҳолисига зудлик билан шаҳарни тарк этиш, барча гуманитар агентликларга шаҳарга кириш ва ҳаётий муҳим ёрдамни етказишни осонлаштиришга имкон беришга" чақирди.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024
Исроил БМТга UNRWA фаолияти тақиқлангани ҳақида расман хабар берди
14:50 / 01.11.2024