21:02 / 14.12.2016
8503

Хави: «Бу йил «Олтин тўп»ни совринлар учун беришди, аввалги каби яхши ўйин учун эмас»

«Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси, айни вақтда Қатарнинг «Ал-Садд» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Хави Эрнандес 2016 йил учун «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга топширилган «Олтин тўп» соврини ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

«Ҳакамлар бу йил «Олтин тўп»ни Роналдуга у қўлга киритган совринлар учун беришди. Ўтган йилларда эса бу мукофот яхши ўйин учун бериларди.

Лионель Месси барибир ҳаммадан зўр бўлиб қолаверади. Ким қандай совринларни қўлга киритишидан қатъи назар», деган Хави TV3 эфирида.

Top