Жаҳон | 23:49 / 14.12.2016
11708
3 дақиқада ўқилади

Хитой энг йирик мусулмон веб-сайти фаолиятига чек қўйди

Фото: Reuters

Хитой мусулмонларининг энг йирик онлайн-жамиятларидан бири ўз саҳифасида ХХР президенти Си Цзинпин номига унинг фаоллари "шафқатсиз босими"ни тўхтатиши сўралган  петицияни жойлаштирганидан кейин ёпиб қўйилди. Бу ҳақида 14 декабрь, чоршанба куни петиция муаллифлари AFP'га хабар беришди

Манбага кўра, 2003 йилдан "Zhongmu Wang" веб-сайти ёки  2muslim.com ислом динига эътиқод қилувчиларнинг онлайн нашри сифатида фаолият кўрсатиб келарди. 

Бироқ чоршанба куни сайтга киришнинг иложи бўлмаган, унда техник хизматлар кўрсатилаётгани тўғрисидаги ёзувдан бошқа ҳеч нарса кўринмаган. 

Шунингдек унинг икки шўъба медиа аккаунтига ҳам киришнинг имкони бўлмаган. 

Хитой расмий маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 23 миллион мусулмон истиқомат қилади. Баъзи норасмий баҳоларга кўра эса, у ердаги мусулмонларнинг сони 50 миллионни ташкил қилади. Бундай кўрсаткич эса Хитойни дунёнинг топ-10 мусулмон давлатлари қаторида қайд этилишига сабаб бўлади. 

ХХР Конституциясида диний эркинлик ҳуқуқи қайд этилган  бўлса-да, ҳукумат бунга қатъий чекловлар қўяди. 

Петиция муаллифларининг фикрича, ХХР президенти Си Цзинпин номига унинг фаоллари "шафқатсиз босими"ни тўхтатишига ҳамда давлат томонидан қўлга олинган шахсларни озод қилишга чорловчи  петиция жойлаштирилганидан кейин исломий сайт ёпиб қўйилган. 

Хат муаллифлари Си Цзинпинни 2012 йилда ҳукумат тепасига келгандан буён юзлаб ҳуқуқшунослар, олимлар ва фаолларни ҳибсга олиб, бошқа динга эътиқод қилувчиларга нисбатан салбий муносабатда бўлганлиги танқид остига олишган. 

"Сиз тоталитар тизимнинг барча жиноятлари учун жавобгар эмассиз, лекин тоталитар тизим раҳбари сифатида бегуноҳ тўкилаётган қон ва кўз ёшлари учун масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз керак", - дейилади унда. 

"Келаси баҳорда Хитойнинг янги Ясмин Инқилобида бизни йўқ қилишга йўналтирилган танкларингизни ким бошқаради - 1989-йиллардан кейинги талабалар авлодими?"

Манбада веб-сайт эгасига қўнғироқ қилинганлиги, лекин  унинг жавобсиз қолганлиги таъкидланган.  

Маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати мамлакат ичидаги, айниқса Шинжондаги мусулмонларга нисбатан яхши муносабатда эмас. AFP'да маълум қилинишича, хат муаллифларидан бири Энтони Чанг Австралиянинг Квинсленд Университетида таҳсил олади. 

 

Мавзуга оид