Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 2017 йилда келадиган хитойлик туристлар сони кескин ортиши мумкин
2017 йилда Ўзбекистонга келадиган хитойлик туристлар сони кескин ортиши мумкин. Пекиндаги Guide to Adventures сайёҳлик компанияси бош менежери Гуо Жин Веининг таъкидлашича, Ўзбекистонга визасиз келишнинг янги тартиби Хитой бозорида катта қизиқиш билан кутиб олинган.
«Биз ҳар куни Ўзбекистонга ташриф юзасидан деярли 20 та қўнғироқни қабул қилмоқдамиз. Бу туристик саёҳат ҳажмининг ошишидан дарак бериши мумкин», - дея таъкидлаб ўтди у.
Хитойликлар асосан 20-25 кишилик гуруҳлар бўлиб сафарга чиқишади. Ўзбекистондаги визалар билан боғлиқ янги тартиблар эса мамлакатни энг топ-туристик йўналишлар қаторига қўшди. Таъкидланишича, Ўзбекистонга 2017 йилда Хитойдан келадиган туристлар сони кескин ортиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026