Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 декабрь куни Ўзбекистонда шамолли об-ҳаво кузатилади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси 5-7, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғиб, туман тушиш эҳтимоли бор. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
15:05 / 30.06.2026
Жазирама ортидан салқинлик?
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026