Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия ҳукумати Гитлер туғилган уйни тортиб оладиган бўлди
Австрия парламенти қуйи палатаси – миллий кенгаши депутатлари Адольф Гитлер туғилган уйни тортиб олишга имкон берувчи қонунни қабул қилишди, деб хабар бермоқда WDR.
Гап Юқори Австрия федерал еридаги Браунау-ам-Инн шаҳридаги бино ҳақида кетмоқда. Бу уйда Гитлер ҳаётининг илк уч йилини ўтказган.
Таъкидланишича, энди ҳукумат 3 қаватли уй билан исталган архитектура ишлари ўтказиши, жумладан уни бузиб ташлаши ҳам мумкин бўлади. Австрия ички ишлар вазири Вольфганг Соботка уй неонацистларни жалб қилгани учун уни бузиб ташлаш таклифини билдирган.
Бироқ Австрия федерал канцлери Кристиан Керн ва вице-канцлер Райнхольд Миттерленер уйни бузишга ҳожат йўқлигини ҳамда бино архитектуравий қийматга эга бўлгани сабабли бунда муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигини айтишган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026