Ўзбекистон | 21:50 / 15.12.2016
10249
3 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келиши давом этмоқда

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

Жумладан, Франция Республикаси Президенти Франсуа Олланд, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний,  Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Швеция Қироли Карл XVI Густав, Руминия Президенти Клаус-Вернер Йоханнис, Исроил Давлати Президенти Реувен Ривлин, Грузия Бош вазири Георгий Квирикашвили ўз табрикларини йўллашган.

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:

Қатар Давлати Амирининг ўринбосари – Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний, Қатар Давлати Бош вазири, ички ишлар вазири – Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа Ол Соний, Қирғизистон Республикаси Бош вазири – Сооронбай Жээнбеков, Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси – Таро Асо, Ислом   ҳамкорлик   ташкилоти   Бош   котиби – Юсуф Ал-Усаймин, Ислом тараққиёт банки президенти – Бандар Ҳажар, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси – Кристин Муттонен, Миграция бўйича халқаро ташкилот бош директори – Ульям Лейси Свинг, Хитой миллий нефтгаз корпорацияси директорлар кенгаши раиси – Ван Илинь, "Мицубиши Корпорейшн” компанияси президенти ва бош ижрочи директори – Такехико Какиучи, “Фужицу” компанияси президенти – Тацуя Танака, “Поско ДЭУ” компанияси президенти – Ким Ёнг Санг, “Риетер холдинг” компанияси ижрочи директори – Норберт Клаппер, “Ван де Виль” компанияси бош ижрочи директори – Чарльз Бодуин, Васеда университети президенти – Каору Камата, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити, Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари – Викентий, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси – Стефан Приснер ўз қутловларини юборишган.

Қутловлар келиши давом этмоқда.
 

Мавзуга оид