Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея соҳил қўриқлаш хизмати КХДРлик саккиз балиқчини қутқарди
Фото: AP
Жанубий Корея соҳил қўриқлаш хизмати КХДРдан бўлган саккиз нафар балиқчини қутқариб олди. Уларнинг барчаси ўз юртига қайтиб кетишни хоҳлашмоқда.
Ренхап агентлигининг хабар беришича, балиқчилар жанубий корея сувларида ҳаракатланиб юрган учта қайиқда жойлаштирилган.
Таъкидланишича, мамлакат ҳукумати Шимолий Корея билан балиқчиларни топшириш бўйича мулоқотга киришмоқчи бўлди, бироқ ҳозирча ҳеч қандай жавоб олишмаган.
"Биз КХДРга кун давомида яна бир бора хабар жўнатамиз. Об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни ватанларига душанба куни қайтаришни режалаштирмоқдамиз", - дея айтиб ўтган агентлик манбаси.
Мавзуга оид
07:40 / 27.03.2026
Жанубий Корея биринчи серияли KF-21 қирувчисини намойиш қилди
12:25 / 19.03.2026
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026