Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳалабдан эвакуация қилиш жараёни суратларда
15 декабрь куни Суриянинг Ҳалаб шаҳри шарқий туманларидан одамларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилди. Бу ҳудуд Сурия қуролланган мухолифати назорати остида ҳисобланади. Белгиланган жойга ўнлаб автобус ва тез ёрдам машиналари етиб келди. Кейинроқ улар Идлиб томон йўл олган. Халқаро Қизил хоч жамияти маълумотларига кўра, кўчирилганлар орасида 1 мингга яқин яраланган тинч аҳоли вакиллари бор.
Аввалроқ, Россия Бош штаби 5 мингга яқин жангари ва уларнинг оила аъзолари шаҳарни тарк этиши ҳақида ўз тахминини билдирган эди. Шу билан бирга, Сурия президенти Башар Асад Ҳалабнинг озод этилишини тарихнинг милоддан аввалги ва кейинги даврларга тақсимланишига қиёслаган. Қуйида эвакуация жараёнида олинган суратлар тўплами билан танишиш имконига эгасиз.

Ҳалабдан эвакуация қилиш учун юборилган автобуслар ва тез ёрдам машиналари, 2016 йил 15 декабрь

Шарқий Ҳалаб, 2016 йил 15 декабрь

Ҳалабдан эвакуация қилиш учун автокарвон, 2016 йил 15 декабрь

Шарқий Ҳалаб, 2016 йил 15 декабрь

Шарқий Ҳалаб, 2016 йил 15 декабрь

Ҳалабдан эвакуация қилиш учун автокарвон, 2016 йил 15 декабрь

Шарқий Ҳалаб, 2016 йил 15 декабрь

Ҳалабдан кўчириш учун автобуслар, 2016 йил 15 декабрь

Ҳалабдан мухолифат назоратидаги Ал Рошидин шаҳрига етиб келганлар, 2016 йил 15 декабрь

Шарқий Ҳалаб, 2016 йил 15 декабрь

Ҳалабдан эвакуация қилиш учун автокарвон, 2016 йил 15 декабрь

Ҳалабдан эвакуация қилиш учун автокарвон, 2016 йил 15 декабрь
Мавзуга оид
18:35 / 12.01.2026
Курд жангчилари Сурия армияси билан тўқнашувлар ортидан Ҳалабни тарк этди
14:23 / 08.01.2026
Сурияда яна жанглар бошланди
11:37 / 07.01.2026
Исроил ва Сурия АҚШ ёрдамида алоқа канали яратмоқда
10:40 / 07.01.2026