Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дутерте АҚШ қўшинларига Филиппинни тарк этишни тавсия қилди
Филиппин президенти Родриго Дутерте Вашингтонга Филиппинда қўшинларни жойлаштириш ва машғулот ўтказишга имкон берувчи АҚШ билан ҳарбий келишувни бекор қилмоқчилигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Дутерте АҚШнинг Филиппинга ночорликка қарши кураш дастурини тўхтатиш қарорига жавобан Филиппин "АҚШ пулларисиз ҳам яшай олишини" айтди.
"Сиз бизга керакмассиз", деб айтди Дутерте ва Вашингтонга мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетишга тайёргарлик кўришни тавсия қилди.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати Дутертенинг сиёсатидан хавотирлаётгани сабабли Филиппинга молиявий кўмак беришни узайтирмаслиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026