Жаҳон | 23:34 / 16.12.2016
16687
1 дақиқада ўқилади

Ироқ армияси ИШИД етакчиси қаерда яширинаётганини билишини маълум қилди

Ироқ махсус кучлари қўмондони Фозил Барварий ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий Мўсул яқинидаги ер ости бункерида яширинаётганини айтди. Бу ҳақда Niqash хабар бермоқда

"Биз у қаердалигини биламиз, бу Ал-Биаж аҳоли пунктидир, у ер остида яширинмоқда", деб айтган Барварий.

Барварий ал-Бағдодий тез-тез ўз жойини ўзгартиришга ҳаракат қилиши ҳамда пластик операциялар ёки соқолини олиш ҳисобига ўз ташқи кўринишини ўзгартираётганини таъкидлаб ўтди.  

Унинг айтишича, ироқлик ҳарбийлар ИШИД етакчисини жуда яхши биладилар, чунки у "ҳалифа" бўлишидан 10 йил аввал қўлга олинган. 

 

Мавзуга оид