Жаҳон | 11:31 / 16.12.2016
6927
1 дақиқада ўқилади

Меркель: ЕИ Россияга нисбатан санкцияларни яна олти ойга узайтиради

Фото: Google image

Германия канцлери Ангела Меркель ЕИ саммити якунлари бўйича баёнот бериб, ташкилот Россияга нисбатан жазо чораларини яна ярим йилга узайтиришга қарор қилганини билдирди. Россияга нисбатан санкциялар Москванинг Украинадаги вазият борасида тутган позицияси сабабли жорий қилинган эди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

«Биз санкцияларни олти ойга узайтириш бўйича сиёсий қарор қабул қилдик. Бу техник жараёнда мустаҳкамланади», — деган сиёсатчи.

Меркелнинг қайд этишича, Украина шарқидаги вазиятда жиддий ўзгаришлар кузатилмагани бунга сабаб бўлган. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид