Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда икки яшар қизчага жароҳат етказгани туфайли 448 киши судга тортилди
Фото: Reuters
Хитойда кўп қаватли уйнинг деразасидан ташлаб юборилган шиша идиш туфайли икки яшар қизча жароҳатланди. Суд шу уйда яшовчи барча 448 нафар кишини қизчанинг онасига компенсация тўлашга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.
Воқеа қизча ҳовлида ўйнаб юрганида содир бўлди. Шиша идиш қизчанинг бошига теккан ва бош суягини синдирган. Зарба натижасида қиз ҳушидан кетди ва оғир ҳолатда шифохонага ётқизилди. Қизчанинг даволанишига унинг оиласи 80 минг юань сарфлади.
Ота-она бу ишни ким қилганини билишга ҳаракат қилди, аммо буни аниқлай олмагач, 300 минг юань даъво билан кўп қаватли уйда яшовчи барчани судга берди.
Суд уларнинг ҳар бири 360 юань миқдорида компенсация тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди. Газетанинг ёзишича, судда қатнашган одамлар бунга рози бўлган.
Мавзуга оид
18:28
Хитой хавфсизлик нуқтаи назаридан барча электромобилларда яширин эшик тутқични тақиқлади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026