Жаҳон | 08:23 / 17.12.2016
8111
1 дақиқада ўқилади
Обама Сурия фуқаролик урушида АҚШ тутган позицияга баҳо берди
АҚШ президенти Барак Обама мамлакатининг Сурияда давом этаётган фуқаролик урушида қўллаётган сиёсатини тўғри деб баҳолади. У бу ҳақда матбуот анжуманида баёнот берди, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Америка президентининг сўзларига кўра, у можарога барҳам бериш учун барча томонларнинг уринаётганини тушунади ва АҚШ томонидан кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамсиз, буни «осонгина» қўлга киритиб бўлмайди.
Обаманинг айтишича, АҚШ учун ушбу инқироздаги бош масала можароли ҳудудни тарк этишни хоҳлаётганига қарамай, имкониятга эга бўлмаган тинч аҳоли вакилларини озод қилишдир.
Аввалроқ, Обама Сурия, Россия ва Эронни Ҳалабдаги вазият учун айбдор деб баҳолаган эди.