Спорт | 23:03 / 18.12.2016
5256
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» «Манчестер Сити»га ютқазиб, 4-ўринга қайтди

Англия чемпионатининг 17-тури доирасида «Манчестер Сити» «Арсенал»ни қабул қилди.

Ўйин дебютида меҳмонлар Уолкоттнинг аниқ ҳаракати эвазига ҳисобни очишди, аммо иккинчи бўлим дебютида Сане урган гол эвазига ҳисобни тенглаштирди. 71-дақиқада эса мезбонларнинг бошқа бир вингери Стерлинг ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Эндиликда «Манчестер Сити» очколари сонини 36тага етказиб, турнир жадвалида«Арсенал»ни қувиб ўтган ҳолда учинчи ўринга кўтарилди. Кетма-кет иккинчи учрашувда мағлуб бўлган лондонликлар 34 очко билан тўртинчи ўринда қолди.

Турнинг яна бир учрашувида «Тоттенҳэм» «Бёрнли»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

«Тоттенҳэм» 33 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринга жойлашган. «Бёрнли» 17 очко билан 16-ўринда.

Манчестер Сити – Арсенал 2:1
Голлар: 0:1 – 5 Уолкотт, 1:1 – 47 Сане, 2:1 – 71 Стерлинг.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Клиши, Сабалета (Санья, 46), Коларов, Стерлинг, Сане (Навас, 76), Сильва, Туре, де Брюйне (Ихеаначо, 84), Фернандо.
Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уолкотт, Коклен (Жиру, 75), Санчес, Ўзил, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 65; Эл-Ненни, 78), Чака.
Огоҳлантиришлар: Сильва (38), Туре (51), де Брюйне (80), Эл-Ненни (88).

Тоттенҳэм – Бернли 2:1
Голлар: 0:1 – 21 Барнс, 1:1 – 27 Алли, 2:1 – 71 Роуз.
Тоттенҳэм – Льорис, Вертонген, Роуз (Дэвис, 77), Уокер, Дембеле (Сиссоко, 63), Ваньяма, Дайер, Алли (Сон Хын Мин, 73), Уинкс, Эриксен, Кейн.
Бернли – Хитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд (Кайтли, 83), Хендрик, Марни (Дефур, 84), Арфилд, Барнс (Воукс, 80), Грэй.
Огоҳлантиришлар: Барнс (28), Сиссоко (70).

Мавзуга оид