Жаҳон | 08:17 / 18.12.2016
3450
1 дақиқада ўқилади

Чикагодаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди

Фото: .chicagotribune

АҚШнинг Чикаго шаҳрида содир этилган отишмада 4 киши ҳалок бўлди, яна икки киши, жумладан бир бола жароҳат олган, деб хабар бермоқда Chicago Tribune нашри.

Таъкидланишича, отишмани кўчада бир неча киши уюштирган. Бир аёл шифохонага оғир аҳволда етказилган. Шунингдек, 2 яшар бола ҳам шифохонага олиб кетилган.

Айни вақтда полиция жиноятчиларни қидирмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид