Польшанинг собиқ президенти амалдаги президентни истеъфога кетишга чақирди
Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса мамлакатнинг амалдаги президенти Анжей Дудани истеъфога кетишга чақирди. Валенса бу ҳақда фейсбукда ёзди.
Валенсанинг фикрича, президент билан бирга ҳукмрон "Ҳуқуқ ва адолат" партияси ҳам кетиши керак.
"PiS ("Ҳуқуқ ва адолат" партияси) кетиши керак, Дуда истеъфога чиқиши лозим. Бу тизим ёмондир. Агар оёқ тирасалар, суд олдида жавоб берадилар. Бу ягона ечимдир ва улар буни қанча тезроқ бажарсалар, шунча яхшироқ бўлади", деб айтган Валенса.
Аввалроқ Дуда мухолифат етакчилари билан мамлакатдаги парламент инқирозини ҳал қилиш учун учрашув ўтказаётгани маълум қилинганди.
Августда Валенса ҳукуматни фуқаролик урушини юзага келтиришга уринишда айблаганди.
Мавзуга оид
19:10 / 30.09.2024
Полша президенти фуқароларни ҳақорат қилгани учун судга чақирилади
09:07 / 02.09.2024
Дуда 1939 йилги ҳужум учун Германиядан товон пули талаб қилмоқда
09:22 / 03.08.2024
Полша президенти МСК бўйича тузатишларни Конституциявий суд текширувига юборди
11:40 / 24.01.2024