Жамият | 21:25 / 18.12.2016
19770
2 дақиқада ўқилади

Юрий Никулин таваллудининг 95 йиллиги

Фото: © РИА Новости

18 декабрда СССР халқ артисти, цирк ва кино актёри — Юрий Никулин таваллудининг 95 йиллиги нишонланади. У 1921 йилда туғилган, фин ва Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган. Демобилизациядан сўнг ВГИК (Бутунроссия давлат киноматография институти) таркибига киришга ҳаракат қилади— бироқ актёрлик қобилиятлари бўлмагани сабабли қабул қилинмайди. Қабул комиссияси аъзолари шу қарорга келишади.

Фото: © РИА Новости

Никулинни эса Рангли хиёбонида жойлашган Москва цирки қошидаги клоунлар студиясига қабул қилишади — у айнан шу цирк билан узоқ вақт ҳаётининг ярим асрини боғлайди. Студияни тамомлагач, таниқли клоун Қалам (асл исми Михайл Николаевич Румянцев) қўлида шогирдликга тушади, кейин эса Михаил Шуйдин билан шерикликда ишлайди, 1982 йилда эса директорга айланади. Никулинга шуҳратни нафақат клоунликдаги совринлар, балки кинодаги роллар ҳам олиб келди. 

Фото: © РИА Новости
Фото: © РИА Новости

У 50 йиллар охирида суратга тушишни бошлайди. Леонид Гайдайнинг комедиясидаги Ландовур роли билан унитилмас қаҳрамонга айланади. Шунингдек, «Бриллиант қўл» ва «Қароқчи чоллар» фильмларида ҳам ажойиб роллар ижро этади. Бироқ кино Никулиннинг драматик маҳоратини ҳам очиб берди. Буларга уруш ҳақида фильмлар — «Улар Ватан учун курашишди», «Урушсиз 20 кун», «Андрей Рублёв» , «Бу ерга кел, Мухтор!» драмасини мисол қилиш мумкин.

Фото: © РИА Новости

Бироқ унинг учун цирк муҳим масканлардан бири бўлиб қолди — Юрий Никулин уни вафотига қадар бошқариб келди. Унинг даврида циркнинг янги биноси қурилган. Актёр 1997 йил юрак операциясидан сўнг аҳволи оғирлашгани туфайли вафот этади. 

Фото: © РИА Новости

Мавзуга оид