Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданияда 4 жангари йўқ қилинди
Иордания маҳаллий хавфсизлик кучлари полиция постлари ва хавфсизлик кучлари марказига қуролланган ҳужумни содир этган 4 жангари ўрта асрларга тегишли қадимий қалъага яшириниб олгандан кейин уларни йўқ қилдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Ҳукумат маълумотларига кўра, қалъада 4 нафардан 6 нафаргача қуролланган жангари яширинган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, айни вақтда махсус операция якунланган. Хавфсизлик кучлари маълумотларига кўра, жангарилар яширин жойида худкуш камарлари, қурол-аслаҳа ва йирик миқдорда портловчи модда аниқланган.
Аввалроқ Иорданияда жангарилар қадимий қалъада одамларни гаровга олгани маълум қилинганди. Барча гаровга олинганлар махсус операция давомида озод қилинганлар. Жангарилар ҳужуми оқибатида 10 киши, жумладан бир нафар канадалик сайёҳ аёл ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
12:53 / 10.03.2026
Эрон Иорданиядаги бундесвер дала лагерига яна ҳужум қилди
20:56 / 06.03.2026
Эрон АҚШ базаларидаги ҲҲМ тизимлари радарларига зарба беришга урғу қаратмоқда
12:21 / 05.03.2026
Ўзбекистон президентининг Иорданияга ташрифи кутилмоқда
10:51 / 02.03.2026