Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда шахмат бўйича супертурнир якунланди
Фото: © EPA
Америкалик гроссмейстер Уэсли Со Лондонда бўлиб ўтган шахмат бўйича Grand Chess Tour туркумидаги супертурнирда ғалаба қозонди.
Со сўнгги, тўққизинчи турда франциялик Максим Вашье-Лаграв билан дуранг натижани қайд этди. Шунингдек, Хикару Накамура (АҚШ) - Майкл Адамс (Англия), Владимир Крамник (Россия) - Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабиано Каруана (АҚШ) - Аниш Гири (Нидерландия) партиялари ҳам ғолиб номини аниқлаб бермаган. Яна бир партияда эса болгариялик Веселин Топалов арманистонлик Левон Аронянни мағлуб этди.
Якуний турнир жадвали: Со - 6 очко; Каруана - 5,5; Крамник, Накамура, Ананд – 5 тадан; Гири - 4,5; Адамс, Вашье-Лаграв, Аронян – 4 тадан; Топалов - 2.
Мавзуга оид
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026