New York Times: Обама россиялик хакерлар ҳужумига қарши таклиф қилинган чораларнинг бирортасини қабул қилмаган
АҚШ президенти Барак Обама Демократик партия серверларига бузиб кирилишга қарши Россияга нисбатан жавоб чораларини режалаштириш вақтида унга таклиф қилинган қарши чораларнинг ҳаммасини самарасиз деб баҳолаб, қабул қилмади. АҚШ айнан шунинг учун ҳам ҳужумларга ҳеч қандай жавоб бермаган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
16 декабрда Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори, Обама маъмуриятида махсус хизмат бошлиғи Давид Петреус Гарварддаги нутқида жавоб чораларига изоҳ бериб ўтди. Петреус АҚШ киберармияси унинг ҳаракатлари нафақат муносиб, балки рақибнинг киберҳужумларига чек қўйиши учун қанчалик махфий ва қанчалик зиён етказувчи бўлиши кераклиги ҳақида савол билан юзланди.
Обамага таклиф қилинган чоралардан бирида Путиннинг йирик олигархлар билан алоқаси борлиги ҳақидаги ахборотни фош қилиш ғояси бўлган. Бу таклифдан бундай маълумотлар россияликларни ҳайратлантирмаслиги сабабли воз кечилган.
АҚШ МХА ва кибернетик қўмондонлиги бошқа ғояларни ҳам ўйлаб топган, мисол учун, россиялик хакерлар ўз "ўлжалари" ортидан кузатув олиб боришда қўллайдиган воситаларни фош қилишни таклиф қилган. Аммо бу вазиятда америкаликларнинг ўзи қўллайдиган усул ва воситалар фош бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун бу ғоя ҳам Пентагон томондан рад этилган..
Ҳозирча иккита асосий таклиф сақланиб қолмоқда: биринчиси – Путин сафдошларини уларнинг Европа ва Осиёдаги махфий банк ҳисобрақамларидан маҳрум қилиш, иккинчиси – санкциялар ёрдамида Россия Бош разведка бошқармаси ходимлари учун халқаро саёҳатларни тақиқлашга эришиш. Айнан разведка бошқармаси Демократик партия компьютерларига бузиб кирган ва ўғирланган хатларни Wikileaks’га берган.
Обама ёрдамчиларидан бирининг яқинда таъкидлашича, агар билдирилган таклифлар самаралироқ бўлганда, Обама аллақачон ҳаракат қилаётган бўларди. Бундан ташқари, Обаманинг атрофидагилар киберихтилоф авж оладиган бўлса, Россия ўзини қандай тутиши ва АҚШ бу ихтилофдан ғолиб бўлиб чиқа олиши борасида олдиндан ҳеч нарса айта олмайдилар.
Мавзуга оид
22:47
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
20:34