Олмазор туманида ёш ўқитувчилар учун конференция ўтказилди
Олмазор туманидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ёш мутахассис ўқитувчилар учун “Ёш педагог ва замон” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди
2016 йилнинг 17 декабрь куни Олмазор туманидаги 243-умумтаълим мактабида туманда фаолият юритаётган ёш мутахассис ўқитувчилар учун “Ёш педагог ва замон” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда иштирок этган тумандаги умумтаълим мактабларининг 135 нафар ёш мутахассис ўқитувчиларига соҳа мутахассислари томонидан сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ҳамда методик маълумотлар берилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг малакали ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбир доирасида ёш мутахассис ўқитувчиларга Халқ таълими вазирлиги Мультимедия маркази томонидан тайёрланган “Ўқитувчининг замонавий қиёфаси” мавзусидаги видеоролик қўйиб берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
“Мен фаолиятимни бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Фаолиятим жараёнига турли муаммоларга дуч келяпман. Айниқса, дарсим физика бўлсада, дарсларимга ўқувчиларимни жалб қилишим қийин кечяпти. Бугунги семинарда ана шу муаммоларга ҳам алоҳида тўхталиб, Устоз ўқитувчиларнинг иш тажрибалари билан танишдик, дарсларни замонавий тарзда ташкил этиш юзасидан маслаҳатлар олдик. Ана шундай тадбирларнинг, семинар-тренингларнинг ўтказилиши албатта таълим сифатини ошишида, мен каби ёш ўқитувчиларни мактаб ҳаётига тезроқ мослашиб кетишига, энг асосийси, ўқувчилар билан, уларнинг ота-онаси билантез тил топа олишимизга ёрдам беради”, дейди тумандаги 22-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, ёш педагог Азимхўжаев Қудрат.
Тадбирда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши, унинг мазмун-моҳияти, Қонунда ёшлар, ёшлар тадбиркорлиги, ёш мутахассис каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўқитувчиларга дарсларни ноанъанавий ташкил этишнинг методик ва психологик усуллари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Мавзуга оид
20:17
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:42 / 30.10.2024
Маълумотлар “кафт устида” бўлса, тўғри қарор чиқариш эҳтимоли ортади – Тошкентда маълумотларни бошқариш мавзусида конференция бўлиб ўтди
16:29 / 21.10.2024