Жаҳон | 19:21 / 19.12.2016
5231
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДР бункерларини йўқ қилиш учун ўз қирувчи самолётларини такомиллаштиради

Жанубий Корея Қуролли кучларининг F-16 русумли қирувчи самолётлари Шимолий Корея еридаги бункерларни йўқ қилишга қаратилган бомбалар ҳамда 180 км масофагача жойдаги душман самолётларини уриб туширишга мўлжалланган ракеталар билан жиҳозланади. Бу ҳақда Aviation Explorer хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, самолётларга AIM-120 типидаги "ҳаво-ҳаво" ракеталари ҳамда уруш рўй берган ҳолатда фойдаланиш учун чиқарилган GBU-31JDAM бомбалари ўрнатилади.

2009 йилда Жанубий Корея Lockheed Martin билан F-16 самолётларини модернизация қилиш бўйича келишув имзолаганди, 2013 йил октябрида эса 30та шундай самолёт жиҳозланган.

F-16 Fighting Falcon - америкаликларнинг кўп функциялик тўртинчи авлод қирувчи самолёти бўлиб, 1974 йилда General Dynamics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. 1979 йилда фойдаланишга топширилган, дунёдаги 25 давлат қуролли кучларида шундай самолётлардан фойдаланилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид