Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 2020 йилдан 5G стандарти амалга татбиқ этилади
Хитойнинг China Mobile мобил оператори 2020 йилдан 5G алоқа стандартини тижорий мақсадда фойдаланиш учун амалга татбиқ этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Чжэнцюань шибао" газетаси компания президенти Ли Юэ баёнотига асосан хабар берди.
China Mobile 2013 йилда янги алоқа стандартига тегишли технологияни ишлаб чиқишни якунлади. 2016 йилдан эса 5G’даги янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва тажрибадан ўтказиш ишлари бошланди. Компания 2017-2018 йилларда янги стандартни синовдан ўтказишни давом эттиради. У 2020 йилдан тижорат мақсадида фойдаланилади, дейилади баёнотда.
Айни дамда эса China Mobile Huawei компанияси ва ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда “бешинчи авлод” алоқа стандартида ишловчи база станциялари ва турли қурилмаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш билан шуғулланмоқда. У маълумот узатиш тезлигини сониясига 1 гигабайт тезликда етказиб бериш имконини тақдим этади. Бу эса 4G’га қараганда 20-50 баробар кўп дегани.
China Mobile тадқиқот лабораторияси раҳбари ўринбосари Хуан Юйхуннинг сўзларига кўра "4G ҳаётни ўзгартирди, 5G эса бутун жамиятни янгиланишлар сари бошлайди".
Маълумот учун, China Mobilе Хитой ҳудудидаги энг йирик уяли алоқа оператори саналади. Унинг барча алоқа турлари бўйича абонентларининг умумий сони 1 миллиард кишидан кўпроқни ташкил этади.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026