Спорт | 08:28 / 20.12.2016
6712
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» «Барселона» қизиқаётган футболчини илиб кетмоқчи

Фото: Google image

Украинанинг «Шахтёр» клуби ҳимоячиси Дарио Срнага қизиқиш билдирган жамоа сони яна биттага кўпайди.

Mundo Deportivo нашри берган хабарга кўра, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола 34 ёш бўлишига қарамасдан Срнани ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. Пеп «Барселона» ва «Бавария»ни бошқарган даврларида Срна билан шартнома тузишни уддалай олмаганди. Бироқ ҳозир ҳам бу фикрдан воз кечишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Срнага «Барселона» ҳам харидор бўлмоқда. Январда футболчи каталонияликлар сафига кетишни истаса, «Шахтёр» уни текинга қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид