Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси бўлади
«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА талқинига кўра, 2016 йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритади.
Mundo Deportivo нашри берган хабарга кўра, Роналду бу сафар ҳам худди «Олтин тўп» совринида бўлгани каби «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Атлетико» футболчиси Антуан Гризманни бу сўровномада ортда қолдирган. Аммо бу сафар португалиялик футболчи у қадар катта фарқ билан ғалаба қозона олмаган.
ФИФА совринларини топшириш маросими 9 январь куни Цюрихда бўлиб ўтади. Роналду учун бу ФИФАнинг иккинчи бош соврини саналади. У 2008 йилда ҳам шу совринни қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилдан ФИФА ва France Football ўз совринларини алоҳида топширишни бошлайдиган бўлди. 2010 йилдан бошлаб келишувга асосан совринлар умумлаштирилганди.
Мавзуга оид
19:17 / 12.07.2026
Инфантино яна ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ғояси ҳақида гапирди
14:43 / 07.07.2026
Трамп Инфантинодан Балогунга жазони бекор қилишни сўраганини тан олди
19:48 / 06.07.2026
«Қизил чизиқдан ўтилди». УЕФА Инфантинони ағдармоқчи
17:52 / 03.07.2026