Жамият | 20:47 / 21.12.2016
12178
1 дақиқада ўқилади

Бангкокда юк машинаси ҳайдовчиси йирик йўл-транспорт ҳодисасини содир этди

Фото: Patipat Janthong

Бангкокда юк машинаси ҳайдовчиси полиция таянч пунктини бузиб кириб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган. Бунинг оқибатида камида 18 киши жароҳат олган, 30 та автомобиль ва 6 та мотоциклга шикаст етган, деб хабар бермоқда bangkokpost.com.

Полициячилар катта тезликда кетаётган бебош ҳайдовчини юк машинаси ғилдиракларига ўқ узибгина тўхтата олишди. Ҳайдовчи қўлга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи гиёҳванд моддалардан маст ҳолатда бўлган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид