Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда автобуснинг жарга тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишигача ошди
Перу жануби-шарқида автобуснинг жарга тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишигача ошди, деб маълум қилди полиция бошқармаси раҳбари, генерал Висенте Ромеро.
Аввал 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Генералнинг айтишича, полициячилар кетаётган автобус тоғ йўлидан чиқиб кетиб, 700-800 метрлик чуқурликдаги жарга тушиб кетган.
Автобусда 30 дан кўпроқ полициячи Антабамба вилоятида автомобиль йўллари қурилиши ва таъмирланишини талаб қилаётган маҳаллий аҳоли билан низони тартибга солишга уринаётган амалдорлар хавфсизлигини таъминлаш учун вилоятга кетаётган бўлганлар.
"Франс Пресс" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, фожеа оқибатида 13 киши жароҳат олган, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
09:39 / 06.05.2026