Ўзбекистон-Россия товар айланмасида камайиш қайд этилди
Нобоп ташқи иқтисодий конъюнктура (нарх-наво) Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси нарх кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатди, деб айтди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев йил якунларига бағишланган матбуот-анжуманида.
"Албатта, биз нобоп ташқи иқтисодий конъюнктура икки томонлама товар айланмаси нарх кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатганини афсус билан қайд қилмоқдамиз. Шу билан бирга, бу муҳимдир ва буни таъкидлаб ўтиш керак – товар айланмаси нархи камайган билан унинг жисмоний ҳажмлари ошган", деб айтди Тюрденев. Унинг айтишича, Россия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини ошириш бугунги кундаги устувор вазифа ҳисобланади.
Россия статистик маълумотларига кўра, 2016 йил 9 ойида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 7,8 фоизга ёки 1,98 млрд долларгача камайиб кетган. Жисмоний ҳисобда (тонналарда) товар айланмаси январь-сентябрда 0,9 фоизга (3294,7 тоннагача) ўсган. Бунда Россиянинг Ўзбекистонга экспорти жисмоний ҳажми кичик миқдорда – 2,3 фоизга, Ўзбекистоннинг Россияга импорти эса жисмоний ҳисобда 59 фоизга, нарх ҳисобида 20 фоизга ўсган.
"Биз товар айланмасининг жисмоний ҳажмларини сақлаб қололганимиз, шу жумладан, жорий йилда икки давлат бизнес вакиллари ҳамда иқтисодий ҳамкорлик масалалари билан шуғулланувчи вазирлик ва бошқармалари ходимлари томонидан бажарилган катта ишдан дарак беради", деб айтди Россия элчиси.
Элчининг айтишича, умуман олганда, Россия 2016 йилда Ўзбекистондаги позицияларини нафақат сақлаб қолди, балки Ўзбекистон ёнилғи-энергетика мажмуасида йирик сармоячи бўлиб қолишда давом этиб, уни мустаҳкамлашни давом эттирди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024