Light | 20:36 / 21.12.2016
11643
1 дақиқада ўқилади

Видео: Антарктиканинг турфа хил сув ости дунёси

Фото: AFP

Австралия ҳукуматининг атроф-муҳит ва энергетика департаменти ходимлари Антарктика ўсимлик дунёсини суратга олдилар. Энг жанубий материк атрофидаги ҳудудларда сув ҳарорати 0° С атрофида бўлиши ва ёруғликнинг буткул йўқлиги каби қатъий шароитларга қарамасдан, бу ердаги ўсимликлар турфа ранглар ва шакллар билан ажралиб туради. 

Видео муаллифларидан бири доктор Гленн Жонстоннинг айтишича, ролик қитъанинг шарқий соҳилида, Кейси тадқиқот станциясидан 5 км узоқликда суратга олинган. Унинг қўшимча қилишича, тажрибадан мақсад 2100 йилгача бутун дунёда юз бериши мумкин бўлган иқлим ўзгаришининг таъсирини ўрганиш бўлган.

Жонстоннинг тушунтиришича, охирги вақтда Антарктика сувларида водород кўрсаткичи (pH) миқдори тушиб кетган, чунки совуқ сув углерод диоксидини тезроқ ютади. Олимнинг фикрича, бундай ўзгаришлар яқин вақтда бошқа океан ҳудудларида ҳам илиқ сув карбонат ангидридни юта бошлаши билан юз бера бошлайди. 

Мавзуга оид