Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ҳалокатли сув тошқинлари муносабати билан Германияга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сув тошқинлари муносабати билан Германия халқи ва раҳбариятига ҳамдардлик билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси федерал канцлери Ангела Меркель ва федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», дейилади таъзияномада.
- 15 июль кунидан Ғарбий Европада ёққан кучли ва давомли ёмғирлар сув тошқинларини келтириб чиқарди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 180 нафарни ташкил этмоқда, мингдан ортиқ киши бедарак йўқолган.
Мавзуга оид
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026