Филиппин президенти ўйинлар онлайн-бизнесини тақиқламоқчи
Филиппин президенти Родриго Дутерте бутун мамлакат бўйлаб пул тикиб ўйналувчи онлайн-ўйинларни тақиқлаш ниятида эканини маълум қилди, деб хабар беради Рейтер агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, Дутертенинг баёноти 2017 йилга мўлжалланган мамлакат бюджетини муҳокама қилиш бўйича йиғилишда маълум қилинган. У илк бор жорий йилнинг августида бундай бизнесга бўлган салбий муносабатини билдирганди. Ўшанда фирмалардан бири ўйин фаолиятини ташкил этишга бўлган ҳуқуқдан маҳрум қилинди, деб хабар беради агентлик.
Филиппиндаги ўйин бизнеси бутун Осиё бўйлаб хориж онлайн-компаниялар қизиқишига сабаб бўлувчи марказлардан биридир. Улар сўнгги ўн йил давомида кўплаб серверлар ўрнатиб, кўнгилочар- ўйин курортларига миллиардлаб доллар инвестиция киритишган.
Май ойида сайланган Дутерте мамлакат бўйлаб гиёҳвандлик балосига йўлиққан, шунингдек бундай моддаларни тарқатган кишилар билан кенг қамровли кураш бошлади. Полиция маълумотларига кўра, Дутерте ҳукумат тепасига келгач, мамлакатда гиёҳванд модда савдоси билан алоқадор бўлган деярли 3 минг киши ўлдирилган.
Мавзуга оид
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024
Филиппинга ёпирилган «Трами» тўфони оқибатида 110 киши ҳалок бўлди
12:18 / 05.09.2024
Филиппинда астероид қулаб тушди (видео)
20:14 / 31.08.2024