Трампнинг болалиги ўтган уй сотилди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй 1,25 миллион долларга сотилди. Уни номи ошкор этилмаётган шахс харид қилган, деб хабар беради New York Post.
Уй Нью-Йоркнинг Куинс туманида жойлашган. Уни ажрашаётган эр-хотинлар – ресторан бизнеси билан шуғулланувчи Айзек Кестенберг ва рафиқаси Клаудия сотувга қўйди. Улар бинони 2008 йилда 782,5 минг доллар эвазига харид қилишган.
Уйнинг янги эгаси кўчмас мулк соҳасида ишловчи нью-йорклик сармоядор экани маълум, холос. У уйни кимошди савдоларга қўйиб бўлган. Савдолар Трампнинг инаугурация маросимига бир неча кун қолганда – 17 январь куни ўтказилади.
Таъкидланишича, инвестор уй у берган маблағдан анча қимматроқ туришини яхши тушуниб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп сентябрда телебошловчи Жимми Фэллонга The Tonight Show дастурида болалиги ўтган уйни сотиб олиш ниятида эканини маълум қилганди. Бино сиёсатчининг отаси Фред Трамп томонидан 1940 йилда қурилган.
Мавзуга оид
09:59
АҚШ Давлат департаментига РФни SWIFT'дан узиш ғояси муаллифи раҳбар бўлиши мумкин
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024