Light | 20:52 / 23.12.2016
15368
2 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг асосий илмий кашфиётлари эълон қилинди

Илм-фан соҳасидаги обрўли халқаро нашриётлардан ҳисобланган Science журнали, таҳририят нуқтаиназари бўйича 2016 йилдаги энг муҳим илмий кашфиётлари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга LIGO ҳамкорлиги томонидан тортишиш тўлқинлари ва Қуёшга энг яқин бўлган Проксима Центавра юлдузида Ерга ўхшаш экзосайёранинг аниқланиши кабилар киритилган.

Муаллифлар, шунингдек, Google DeepMind компанияси томонидан ишлаб чиқилган AlphaGo сунъий ақлининг хитойча Го ўйини бўйича профессионал Ли Седолни мағлуб этганини ҳам эътироф этишган. Бу воқеликни DeepBlue дастури ва Гарри Каспаров ўртасидаги шахмат ўйинига қиёслашган.

Рейтингнинг тўртинчи ўрнига ўрта ёшли сичқонлардаги қариган тўқималарни олиб ташлаш, уларнинг умри узайишига сабаб бўлганига оид кашфиёт жойлаштирилган. 

Одамсимон маймунларда бошқаларнинг хоҳиш ва ниятини аниқлаш имконини берувчи руҳий ҳолат (theory of mind)нинг мавжудлиги, оқсиллар хусусиятларини башорат қила оладиган компьютер дастурининг ишлаб чиқилгани ва лаборатория шароитида етиштирилган тухум ҳужайрадан тирик сичқон пайдо бўлиши ҳам йилнинг муҳим илмий кашфиётлари сифатида эътироф этилган. 

Илмий ишлар рейтингида, дастлаб Африкада истиқомат қилган қадимги одамларнинг бутун дунё бўйлаб илк ва ягона кўчиш орқали тарқалганининг исботланиши, ДНК ҳужайралари шифрларини очиш учун ихчам қурилманинг ишлаб чиқилиши ҳамда метаматериаллардан нуқсонсиз линзаларнинг ишлаб чиқилиши каби натижалар ҳам жой олган. 


 

Мавзуга оид