Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда камида 30 ҳусийчи авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлди
Фото: Google image
Яманда Саудия Арабистони ҳарбийлари томонидан араб коалицияси кўмагида берилган авиазарбалар оқибатида камида 30 ҳусийчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканали хабар бермоқда.
Шунингдек, ҳусийчиларнинг Саудия Арабистони чегаралари томон ҳаракатланган бир неча ҳарбий транспорт воситалари ҳам йўқ қилинди. Хабар қилинишича, зарбалар Саудия Арабистони чегарасига яқин ҳудудлар қуролланган тузилмалар томонидан тунги вақтларда ўққа тутилишига жавобан берилган.
Амалиётда авиация ва артиллерия бўлинмалари иштирок этди. Улар ҳарбий вертолётлар кўмагида ҳаракатланган.
Октябрда Яман президенти Абду Раббу Мансур Ҳодий БМТ томонидан мамлакатдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасини рад этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:40 / 11.09.2025
Исроил Сано шаҳрига зарба берди: 35 киши ҳалок бўлди
15:23 / 31.08.2025