Путиндан президентлик пайтидаги энг катта хатоси ҳақида сўрашди
Россия президенти Владимир Путин «Блокнот» агентлиги журналисти Владимир Гусевнинг саволига жавоб берди. ОАВ ходими ундан президентлик муддатлари давомида йўл қўйган энг катта хатоси нимада экани билан қизиққан.
Путиннинг таъкидлашича, унга бундай саволлар жуда кўп маротаба берилган ва ҳар ким ҳам хато қилиши мумкин экан. Унинг сўзларига кўра, «бусиз ҳеч бир инсон яшамайди ва ишламайди».
«Ўз хатоларимдан хулоса чиқаришга интиламан. Бу улар келажакда камроқ бўлиши учун қилинади», - дея хулоса қилган давлат раҳбари.
Маълумот учун, Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йилда бўлиб ўтади. Сайланган етакчи бу лавозимда олти йил қолади. Путин эса ўз номзодини яна қўйиш имконига эга, бироқ бу борада ҳали якуний қарорга келмаган.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024