Фан-техника | 20:00 / 24.12.2016
10206
1 дақиқада ўқилади

Хитойда биринчи шаҳарлараро метро қурилиши бошланди

Архив сурат

Пекин ҳукумати шаҳар метрополитенининг биринчи шаҳарлараро тармоғини қуришни бошлади. У Хитой пойтахтини қўшни Хэбэй вилоятидаги Саньхэ шаҳри билан боғлайди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берган.

Аниқлаштирилишича, йўналиш узоқлиги 54,3 километр бўлиб, поездлар соатига 160 километр тезликда ҳаракатланади.

Агентликнинг хабар беришича, қурилиш ишлари 2020 йилда якунланиши керак.

Маълумот учун, Пекин метрополитени дунёда йўналишлар узунлиги бўйича иккинчи ўринни эгаллайди.
 

Мавзуга оид